Карвонсарой

Олмаота ва Иссиқкўл ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қозоғистон ва Қирғизистон Олмаота ва Иссиқкўл вилоятларини боғловчи мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Казинформ ахборот агентлиги 3 июль, сешанба куни Бишкек яқинидаги Манас халқаро аэропорти матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Илк 51 нафар сайёҳ душанба, 2 июль куни Томчи қишлоғидаги Иссиқкўл халқаро аэропортига етиб келган.

Рейслар «Qazaq Air» авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 2 марта – душанба ва жума кунлари амалга оширилади. Иссиқкўл Қирғизистондаги энг оммабоп туристик маскан ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500