Карвонсарой

Остонада радиони ривожлантириш бўйича анжуман ўтказилади

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон Осиёда радиони ривожлантириш бўйича анжуманга мезбонлик қилади, деб хабар беради пайшанба, 5 июль Казинформ ахборот агентлиги.

Осиё медиа-мулоқоти Остонада 5-8 июль кунлари Остонада ўтказилади. Ушбу тадбир Остона Қозоғистон пойтахти деб эълон қилинганининг 20 йиллик санасига тўғри келмоқда.

ОАВ расмийлари турли семинар ва анжуманлар давомида Европа ва Осиё медиа бозорларида радиостансияга асос солиш ва аудиторияни ўрганиш соҳасидаги энг илғор тажрибани муҳокама қиладилар.

Анжуманда, шунингдек, Осиё-Тинч океани телерадио узатувчилар уюшмаси томонидан ташкиллаштириладиган ABU радио қўшиқлари фестивали ҳам ўтказилади.

Анжуман Қозоғистон Ахборот ва алоқа вазирлиги, АТБC ва «КазМедиа ўрталиги» томонидан Остона конвенцияси бюроси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Конференция доирасидаги айрим тадбирлар Австралия, Белгия, Германия, Япония, Хитой ва бошқа Европа ҳамда Осиё давлатларининг миллий телерадио узатиш компаниялари раҳбарлари иштирокида ўтиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500