Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-06

Қозоғистонда Остона халқаро молиявий марказининг тақдимоти бўлиб ўтди

Карвонсарой

ОСТОНА – 5 июль, пайшанба куни Қозоғистон ҳукумати Остона халқаро молия маркази тақдимотини ўтказди. У мамлакатнинг минтақавий молия маркази сифатидаги ролини оширишга қаратилган, дейилади Европа тикланиш ва тараққиёт банки баёнотида.

Марказ хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш ва кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни рағбатлантириш, шунингдек, корпоратив бошқарувнинг янги стандартларини жорий этиш ва «яшил» инновацияларни тарғиб қилиши кўзда тутилган.

Марказ фаолияти Англия қонунчилиги ва минтақада биринчи бўлган халқаро арбитраж билан тартибга солинади.

Марказнинг очилишида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб хабар беради Kazinform ахборот агентлиги.

Остона молиявий маркази иштирокчилари нафақат Қозоғистон пойтахти, балки бутун минтақа ва дунёга кириш имкониятига эга бўладилар. Бу ерда постсовет ҳудудда муқобили бўлмаган мислсиз шарт-шароитлар яратилган», деди Назарбоев.

«Ишончим комилки, марказ фаолиятини ривожлантириш Қозоғистон, Марказий Осиё ва бутун минтақада рақобатбардош, самарали ва шаффоф молиявий бозорни яратишга ёрдам беради», дейди ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Наташа Ханженкова.

«Биз ЕТТБ ва Остона халқаро молия маркази ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик даражасидан ниҳоятда мамнунмиз», деди у.

ЕТТБ Қозоғистоннинг йирик ва узоқ муддатли ҳамкорибўлиб, мамлакат иқтисодиётига 8,7 млрд. АҚШ доллари (3 трлн. қозоқ тенгеси) миқдорида инвестиция киритган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha