Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-06

Қирғизистон ички ишлар вазирлиги: келин ўғирлаш жазоси қатъийлаштирилиши керак

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ички ишлар вазирлигикелин ўғирлаганлик ва турмуш қуришга мажбурлаганлик учуноғирроқ жазо белгилашни таклиф қилди, деб хабар берди 6 июль, жума куни AKIpress нашри.

Амалдаги қонунчиликка кўра, 17 ёшдан кичик қизларни ўғирлаганлик учун 10 мингдан 50 минг тенгегача (146-731 АҚШ доллари) жарима ва 2 йиллик ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йиллик қамоқ жазоси белгиланган. Балоғат ёшига етган аёлни турмуш қуришга мажбурлаш мақсадида ўғирлаш учун эса 3 йиллик қамоқ жазоси ва 10 мингдан 20 минг тенгегача (146-252 АҚШ доллари) жарима белгиланган.

Агар қонун чиқарувчи орган Ички ишлар вазирлиги таклиф қилган Жиноий кодексга ўзгартишларни қабул қилса, у ҳолда балоғатга етмаганларни ўғирлаганлик учун 100000-300000 тенге (1460-4300 АҚШ доллари) миқдоридаги жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади. Ёши катталарнинг ўғирланиши учун жарима эса 100000-200000 тенге (1460-2900 АҚШ) этиб белгиланади.

Ўтган йили мажбурий никоҳ билан боғлиқ судга юборилган 28 та жиноий ишнинг 11 таси бекор қилинган, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги. Шулардан 16 тасида судланувчи шартли жазо олган ва фақат бир киши беш йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha