Карвонсарой

Тожикистонда имконияти чекланганлар учун спорт мусобақалари ташкил этилмоқда

Карвонсарой

БЎСТОН, Тожикистон – Тожикистонда ногиронлар куни муносабати билан 5-8 июль кунлари Сўғд вилоятининг Бўстон шаҳрида ташкил этилган спорт мусобақаларида 100 га яқин имконияти чекланган спортчилар иштирок этди, деб хабар беради Asia-Plus душанба (9 июль) куни.

Хўжанд ва Бўстон шаҳарлари, шунингдек, Б. Ғофуров, Матчин ва Спитамен туманларидан келган спортчилар армрестлинг, стол тенниси, ногиронлар аравачасида футбол ва пойга мусобақаларида беллашдилар.

Тожикистон ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакатда 150 мингдан ортиқ имконияти чекланган фуқаролар истиқомат қилади, улардан 25 минг нафари – болалар.

2016 йилда Тожикистон 2017-2020 йилларда имконияти чекланган шахсларни реабилитация қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини муҳофазалашга қаратилган миллий дастурни қабул қилган.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон март ойида Нью-Йоркда ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича БМТ конвенциясини имзолаган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500