Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-10

Қозоғистон ва Ўзбекистон банклари ҳамкорлик битимини имзолади

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Қозоғистон миллий банки сешанба, 10 июль куни Ўзбекистон Марказий банки билан ҳамкорлик келишувини имзолади, деб хабар беради Kazinform.

«Бугун биз банк соҳаси фаолиятини тартибга солишда ахборот алмашинувига оид шартномани имзоладик. Ушбу ҳужжат Қозоғистон банкларига Ўзбекистонда филиаллар очиш имконини беради», деди Қозоғистон миллий банки раиси Данияр Акишев Олмаотада шартнома имзоланиши муносабати билан ўтказилган брифинг чоғида.

Шартномага мувофиқ, банклар ҳар икки мамлакат банк секторига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янгиликлар, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий ва меъёрий асослари тўғрисида ахборот алмашиш имкониятига эга бўладилар.

Қозоғистоннинг «Халқ банки» Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирган, деди Акишев. У ҳар икки мамлакатдаги бошқа банклар ҳам қўшни мамлакатда шўба корхоналарини очиш имкониятларини кўриб чиқишига умид қилаётганини айтди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha