Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-10

Ўзбекистонда БМТнинг Марказий Осиёга оид резолюцияси бўйича давра суҳбати ўтказилади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – 12 июль, пайшанба куни Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёни ривожлантиришга оид резолюциясига бағишланган давра суҳбати ўтказилади. Бу ҳақда душанба, 9 июль куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилди.

БМТ Бош ассамблеяси 22 июнь куни «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» деб номланган резолюцияни қабул қилганди.

Давра суҳбатида депутатлар, вазирликлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий дипломатлар БМТ ҳужжатининг аҳамиятини муҳокама қиладилар.

Таҳлилчилар ва ҳукумат мулозимлари ушбу масалада минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Тадбир Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академияси кўмагида Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha