Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-11

Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ минтақавий хавфсизлик ва ривожланиш масалаларини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

АШХОБОД – 9 июль, душанба куни Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари Европа Иттифоқи расмийлари билан минтақавий ривожланиш ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун Ашхободда учрашдилар, дейилади ЕИ баёнотида.

Учрашув Марказий Осиё давлатлари ва ЕИ ўртасидаги юқори даражадаги сиёсий ва хавфсизлик мулоқотининг бешинчи босқичи доирасида ўтказилди.

Афғонистон учрашувда махсус меҳмон сифатида иштирок этди.

Томонлар чегараларни бошқариш, наркотрафик, терроризмга қарши кураш ҳамда экстремизмнинг олдини олиш масалаларини муҳокама этдилар.

Шу билан бирга, сув ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича минтақавий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha