Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-11

Қозоғистон ва Швейцария ўртасида иқтисодий-сармоявий соҳадаги ҳамкорлик муҳокама этилди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев чоршанба, 11 июль куни Остона шаҳрида Швейцария федерал маслаҳатчиси Йоханн Шнайдер-Амманн билан иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Сагинтаевнинг матбуот хизмати.

Расмийлар икки мамлакат ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқалар, жумладан, қўшма инвестициялар ва минтақалараро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Сагинтаев Қозоғистоннинг энергетика, транспорт, кичик ва ўрта бизнес соҳаларида ҳамкорлик қилиш истаги борлигини билдирар экан, мамлакатда хорижий сармоядорлар учун қулай муҳит яратилганини таъкидлади.

Сагинтаев Швейцария молия институтларини яқинда очилган Остона халқаро молия маркази билан ҳамкорликда ишлашга чақирди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha