Карвонсарой

Сурияда ИД сафига қўшилган хўжандлик 15 йилга кесилди

Карвонсарой

ХЎЖАНД, Тожикистон – Хўжанд шаҳар суди чоршанба, 11 июль куни Ваҳдат вилоятида яшовчи 37 яшар Сунатулло Мукҳаммадиевни Сурияда ИД сафида жанг қилганлиги учун 15 йилга озодликдан маҳрум этди, деб хабар беради Asia-Plus нашри.

Иш бўйича раислик қилган судянинг айтишича, Муҳаммадиев онаси, хотини ва уч нафар фарзанди билан 2016 йил июл ойида Туркияга, у ердан эса Сурияга борган.

У Сурия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олиниб, Тожикистонга экстрадиция қилингунига қадар ИД сафида икки ойча жанг қилган.

13 июнь куни Хўжанд шаҳар суди Муҳаммадиевнинг укаси Масрурхонни ИД сафига қўшилгани учун 12 йилга озодликдан маҳрум этган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500