Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-07-12

Ўзбек аёлларига бизнес асослари бўйича таълим берилади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ўзбек аёлларига бизнес асослари бўйича таълим беришни йўлга қўймоқчи, деб хабар беради пайшанба, 12 июль куни Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги.

«2018-2020 йилларда хотин-қизлар учун бизнес таълим тизимини такомиллаштириш» дастури мамлакатда аёллар учун бизнес таълимини яхшилаш, улар орасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларига хизмат қилади.

Тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ушбу лойиҳага мамлакатнинг 180 та туман ва шаҳри қамраб олиниши кўзда тутилган.

Лойиҳа дастури тўртта соҳани қамраб олади, булар: «Бизнесни режалаштириш ва молиявий саводхонлик», «Бизнесни самарали бошқариш», »Рақобатбардошлик ва маҳсулотни бозорга муносиб тақдим этиш», «Тадбиркорлик фаолиятини юритиш: аёл, оила, бизнес, урф-одат ва замонавийлик».

Лойиҳа доирасида 78 000 нафар хотин-қизга бизнес асослари бўйича билим берилади, 50 000 та янги иш ўрни яратилиб, қишлоқ жойларида қийин ижтимоий аҳволдаги хотин-қизлар иш билан таъминланади ҳамда уларга психологик ва иқтисодий ёрдам кўрсатилади.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha