Карвонсарой

Порахўрликда айбланган бишкеклик терговчи уй қамоғига олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғиз расмийлари пора олишда гумон қилинган Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси терговчисини уй қамоғига жойлаштирдилар, деб хабар беради 24.kg нашри.

Свердловск тумани терговчиси бўлиб ишлаган орган ходими Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг тергов бўлими томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда тергов бўлими бошлиғининг ўринбосари Чўлпанбай Сотибалдиев душанба, 16 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг айтишича, иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича Давлат хизмати ушбу иш юзасидан тергов бошлаган.

«Терговчига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Шунингдек, ички текширув ишлари ҳам олиб борилган. Натижада, биз ходимни ишдан бўшатишга қарор қилдик», деди Сатибалдиев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500