Карвонсарой

Газпром Тожикистондан кетмоқчи

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Россиянинг давлат назоратидаги «Газпром» компанияси Тожикистонни тарк этмоқда. Asia-Plus нашри хабарига кўра, бу ҳақда Тожикистон геология бош бошқармаси раисининг ўринбосари Раҳмонбек Бахдавлатов маълум қилган.

Унинг чоршанба, 18 июнь кунги хабарига кўра, бошқарма бир ой олдин Сариқамиш газ конларидан «Газпром»нинг мамлакатни тарк этаётганига ишора қилувчи бирламчи материалларни олган.

Эскирган технология ва тажрибасизлик сабабли Тожикистон ўзидаги нефть ва газ заҳираларини мустақил равишда қазиб олишга қодир эмас, деди Бахдавлатов.

«Биз «Газпром»га, унинг ишлаб чиқариш қувватларига умид қилгандик», дейди Бахдавлатов. «Улар биргина қудуқни бурғилаб, Тожикистонда нефть ва газ йўқ экан, дейишди».

«Газпром» 2016 йил августда Сариқамиш ва Ғарбий Шоҳамбари газ конларини тадқиқ қилиш ва ўзлаштириш бўйича охирги икки лицензиясини топшириши ҳақида эълон қилганди. Лицензиялар муддати 15 сентябрь куни тугайди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500