Карвонсарой

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Тожикистоннинг табиий офатларга тайёргарлигини қўллаб-қувватламоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) табиий офатларга мойил ҳудудларни назорат қилиш учун Тожикистонга техник ускуналарни ҳадя қилди, дейилади WFP сайтида.

18 июль куни Душанбеда бўлиб ўтган маросимда иккита дрон, иккита ёритувчи минора ҳамда замонавий хариталаш ва ўлчаш дастурий таъминоти тақдим этилди.

Ускуналар Тожикистон ҳукуматига «фавқулодда вазиятларда қидирув ва қутқарув ишларини такомиллаштириш учун вазиятга оид хариталарни яратишда» кўмаклашади, деб хабар беради WFP.

«WFP ҳукуматнинг жавоб чораларини ва хавфни камайтириш қобилиятини такомиллаштириш орқали Тожикистонда фавқулодда вазиятлар хавфини камайтиришга интилмоқда», деди WFP ҳудудий раҳбари Паоло Маттеи. «Бу WFPнинг Тожикистон ҳукуматига содиқлигининг муҳим белгиси бўлиб қолади».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500