http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/07/20/newsbrief-01

Қозоғистонлик таниқли фигурист Денис Тенни ўлдирганликда гумон қилинган шахслардан бири қўлга олинди

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Ҳуқуқ-тартибот идоралари Олмаотада қозоғистонлик фигурист Денис Тенни пичоқлаганликда гумон қилинган шахсни қўлга олди, деб хабар берди жума, 20 июль куни Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) олмаоталик прокурор Берик Жуириктаевга асосланиб.

25 яшар Тен 19 июль, пайшанба куни Олмаотада машинасининг ён ойналарини ўғирлашга уринган икки шахсга қаршилик кўрсатган вақтда бир неча бор пичоқланган. У олинган жароҳатлар туфайли касалхонада вафот этган.

Ички ишлар органлари Жамбил вилоятидан бўлган, 1994 йилда туғилган Нурали Қиясовни ҳибсга олган, деди Жуириктаев жума куни. У гумондорнинг ўз айбига иқрор бўлганини қўшимча қилган.

Олмаота ички ишлар бошқармаси берган хабарга кўра, иккинчи гумондорнинг ҳам шахси аниқланган бўлиб, айни вақтда у қидирилмоқда.

Тен 2014 йилда бўлиб ўтган Сочи олимпиадасида бронза медали совриндори бўлган. Бу билан у олимпиадада медаль олган илк қозоғистонлик фигурали учувчи бўлган эди. Ижтимоий тармоқларда бутун дунёдан кўплаб спортчилар уни мақтовлар билан ёд этганлар.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha