Карвонсарой

Қозоқ ва ўзбек расмийлари АҚШда диний эркинлик масалаларини муҳокама қиладилар

Карвонсарой

ВАШИНГТОН – Қозоғистон ва Ўзбекистон делегациялари диний масалалар бўйича Америка расмийлари ва халқаро халқаро ҳамжамият вакиллари билан учрашиш мақсадида АҚШга ташриф буюрмоқда.

Ижтимоий тараққиёт вазири Дархан Калетаев раҳбарлигидаги Қозоғистон делегацияси Вашингтонда АҚШ конгресси ва Давлат департаменти вакиллари билан учрашди, дейилади вазирликнинг душанба, 23 июль кунги баёнотида.

Делегация, шунингдек, АҚШнинг диний эркинлик бўйича халқаро комиссияси ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссия (АҚШ Хельсинки комиссияси) раҳбарлари билан ҳам музокара ўтказди.

Томонлар Қозоғистондаги диний вазиятни муҳокама қилдилар.

Калетаев Нью-Йоркда бўлиб, у ерда БМТ ҳузуридаги нодавлат диний ташкилотлар қўмитаси раҳбари Свами Парамешананда ва «Динлар тинчлик учун» халқаро иттифоқи бош котиби доктор Уилям Фрай Вендли билан учрашди.

Иккала диний раҳбар ҳам жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг бўлажак қурултойида модератор сифатида иштирок этишга қизиқиш билдирди. Мазкур тадбир октябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу орада, сешанба-жума (24-27 июл) кунлари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Вашингтонда бир қатор учрашувлар ўтказиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги 22 июль куни хабар берган.

Чоршанба-пайшанба (25-26 июль) кунлари делегация Вашингтонда АҚШ давлат департаментининг диний эркинликни тарғиб қилиш бўйича кенгаши мажлисида қатнашади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500