http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/07/25/newsbrief-01

Жорий йилнинг биринчи ярмида тожик ҳарбийлари афғонистонлик контрабандачилар билан 17 маротаба тўқнаш келдилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон чегарачилари ва афғонистонлик наркофурушлар 2018 йилнинг илк 6 ойи давомида умумий чегара ҳудудларида 17 маротаба тўқнашдилар. Бу ҳақда 24 июль, сешанба куни Asia-Plus нашри Тожикистон чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаевга таяниб хабар берди.

Мазкур тўқнашувлар давомида чегара посбонлари томонидан 7 жиноятчи йўқ қилиниб, 21 нафари қўлга олинди, деди Улуғхўжаев.

Шунингдек, тожик чегарачилари томонидан бир тоннадан ортиқ гиёҳванд модда, жумладан, 70 кг героин, 340 кг опиум ҳамда 14 та ўқотар қурол ва учта бомба мусодара қилинган.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha