Душанбе Москвада ўлдирилган 5 яшар тожикистонлик қизалоқ учун адолат талаб қилмоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ташқи сиёсат маҳкамаси 25 июль, чоршанба куни Россия ташқи ишлар вазирлигига расмий нота йўллади, унда шу ҳафта бошида Москвада ўлдирилган беш яшар қизалоқнинг қотилига «оғир жазо» тайинлаш талаб қилинган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси.

Беш яшар Ҳувайдо Тиллозода тожикистонлик мигрантларнинг қизи бўлиб, 22 июль, якшанба куни йўқолган эди. У Москва жанубида жойлашган Серпуховда зўрланган ва пичоқлаб кетилган.

Отаси чоршанба куни қизнинг жасадини Тожикистонга олиб кетган.

«Тожикистон ҳукумати Россия Федерациясини ёш болага нисбатан содир этилган бу мудҳиш жиноятни тергов қилишни ва жиноятчига оғир жазо тайинлашни талаб қилади», дейилади Тожикистон ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида.

Қурбоннинг оиласи билан бир бинода яшовчи 27 яшар гумондор қўлган олинган, деб хабар берди 23 июль, душанба куни Россия тергов қўмитасининг ҳудудий бўлими.

Қўшнилардан бири 2017 йилда гумондор унинг қизи ва бошқа бир қизни зўрлашга ҳаракат қилгани ҳақида полицияга хабар берган.

24 июль, сешанба куни Москва вилояти полицияси 2017 йилги мазкур шикоят бўйича ички тергов бошлагани ҳақида маълум қилган.

Сизга мақола ёқдими?

3
4
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha