http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/07/27/newsbrief-01

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Душанбе-Самарқанд узлуксиз авиақатнови йўлга қўйилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистоннинг «Tajik Air» миллий авиакомпанияси Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрига узлуксиз парвозларни йўлга қўйди, деб хабар беради Asia-Plus.

Компания хабарида айтилишича, илк рейс шанба, 28 июль кунига белгиланган. Кейингиси эса 4 август куни амалга оширилади.

Апрель ойида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси Тошкент ва Душанбе ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйганди. Ҳаво алоқаси тиклангунига қадар, икки пойтахт ўртасида 1992 йилдан бери узлуксиз рейслар бўлмаган.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha