Карвонсарой

Тожикистондаги сайёҳлар ўлимида бир нечта ижрочилар айбланмоқда

Карвонсарой ва AFP

ДУШАНБЕ – 30-31 июль, душанба ва сешанба кунлари Тожикистонда хорижий велосайёҳларга қарши ҳужум билан боғлиқ воқеа янада нохуш тус олди. «Ислом давлати» ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши билан бирга, Тожикистон ҳукумати Эрон ва тақиқланган мухолифат партиясини ҳужумни режалаштирганликда айблади.

29 июль, якшанба куни, Душанбедан қарийб 100 км узоқликдаги Данғара туманида тўрт сайёҳ – икки америкалик, Швейцария ва Дания фуқароларини машина урган ва уларга ҳужум қилинган эди. Айтилишича, қотиллар сайёҳларни уриб кетган машинадан чиқишган. Яна икки нафар сайёҳ жароҳат олган ва бир киши ҳужумдан қочиб улгурган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари тўрт нафар гумондорни ўлдирган ва яна тўрт кишини ҳибсга олган.

Душанба куни эълон қилинган баёнотда ИД воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Аммо, у Сурия ва Ироқдаги ҳудудларини бой бергани сабабли 2017 йил октябри ва 2017 йил июнь ойида, мос равишда Лас Вегас ва Манилада ёлғиз ҳужумчи томонидан уюштирилган, ўзи алоқадор бўлмаган ҳужумларни ҳам зиммасига олган эди.

Сешанба куни Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ИД баёнотини эътиборсиз қолдириб, ҳужумга раҳбарлик қилган 33 яшар Ҳуссайн Абдусамадов тақиқланган мухолифат партияси аъзоси бўлгани ва Эронда «ҳарбий қўпорувчилик» тайёргарлигидан ўтганини айтганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500