Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-01

Европа тараққиёт банки президенти ўзбек расмийлари билан музокара ўтказди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти сешанба-чоршанба (31 июль – 1август) кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, бош вазир ўринбосарлари Суҳроб Холмуродов, Алишер Султонов ва Жамшид Қўчқоровлар билан музокара ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди, дейилади ЕТТБ баёнотида.

Чакрабарти хусусий компаниялар билан кредит битимлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати билан «энергетика ва энергия самарадорлигини қўллаб-қувватлашга оид инвестициялар, хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантиришга қаратилган» ўзаро англашув меморандумини имзолаши кутилмоқда, деб хабар берди ЕТТБ.

ЕТТБнинг Тошкентдаги офиси ўтган йилнинг ноябрь ойида, 2016 йилда президент сифатида иш бошлаган Мирзиёев мақсадли ислоҳотларни амалга оширишга киришганидан сўнг қайта очилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha