Карвонсарой

АҚШ ҳукумати велосайёҳларга қарши қонли ҳужумни тергов қилишда Тожикистонга кўмаклашади

Карвонсарой ва AFP

ДУШАНБЕ – АҚШ ҳукумати яқинда америкалик ва европалик велосайёҳларга қарши содир этилган ҳужумни тергов қилишда Тожикистонга кўмаклашмоқда. Ушбу ҳужум учун масъулиятни «Ислом давлати» (ИД) гуруҳи ўз зиммасига олган.

Душанба, 29 июль куни Душанбедан тахминан 100 км узоқликдаги Данғара туманида автомашина етти кишидан иборат велосайёҳлар гуруҳини нишонга олган. Шундан сўнг пичоқ ва қуроллари бўлган тўда машинадан чиқиб, сайёҳларга ҳужум қилган ва икки АҚШ, бир нафар Швейцария ва Дания фуқаросини ўлдирган, икки кишини жароҳатлаган.

30 июль, душанба куни ИД ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. 31 июль, сешанба куни эълон қилинган видеолавҳа бу даъвони тасдиқлади, ҳужумда айбланган беш киши бу ҳужумни ИДга содиқлиги рамзи сифатида амалга оширгани билдирилган.

Видеода Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари эълон қилган гумондор шахсларга ўхшаш беш киши дарахт тагида, ИД байроғи атрофида ўтириб, гуруҳ етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга содиқликка қасамёд қилганлар.

31 июль, сешанба куни АҚШ давлат департаменти вакили Ҳизер Науэртнинг айтишича, АҚШ расмийлари ИД даъволарини кўрган, аммо «айни дамда ким жавобгар эканлиги аниқ эмас».

Тожикистон «ушбу терговга раҳбарлик қилаётгани сабабли» АҚШ ҳукумати унга кўмаклашмоқда, деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500