Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-02

Велосайёҳларнинг ўлдирилиши ортидан Тожикистонда туристик полиция тузилмоқда

AFP

ДУШАНБЕ – Тожикистон ҳукумати чоршанба, 1 август куни «Ислом давлати» (ИД) тарафидан амалга оширилгани иддао қилинган ҳужум туфайли 4 нафар велосайёҳнинг ўлдирилиши ортидан «сайёҳлик полициясини» ташкил этишга ваъда берди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон «жамоатчилик тартибини сақлаш ва сайёҳлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш», шунингдек, «жиноятларнинг олдини олиш» билан шуғулланувчи кучларни ташкил этишга буйруқ берган, деб ёзади давлат ОАВ.

Ушбу чора якшанба, 29 июль куни Хатлон вилоятининг Данғара туманида хорижлик велосипедчилар қуролланган тўда ҳужумига учраганидан сўнг қабул қилинган. Ҳужум оқибатида икки америкалик, бир Швейцария ва Дания фуқароси ўлдирилган. Сайёҳлардан икки нафари жароҳат олган, бири ҳужумдан омон қолган.

Ҳужум билан боғлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олган ИД гуруҳи видеолавҳа эълон қилган бўлиб, унда қотилликда гумон қилинганларга ўхшаш беш нафар шахс ИД раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодийга содиқликка қасамёд қилган.

Полиция видеолавҳа иштирокчиси деб гумон қилинган 4 кишини ўлдирган, бешинчи гумондор қамоққа олинган. Ҳозирга қадар 5 киши ҳибсга олинди.

Тожикистонда 2018 йил «Туризм йили» деб эълон қилинган бўлиб, расмийлар сайёҳлар сонининг ошишини кутмоқдалар.

Sizga maqola yoqdimi?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha