Карвонсарой

Душанбе-Бухоро авиарейси чорак асрлик танаффусдан сўнг қайта тикланди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанба, 6 август куни Тожикистоннинг «Somon Air» авиакомпанияси чорак асрдан бери илк маротаба Душанбедан Бухорога тижорий рейсни амалга оширди, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси.

2017 йилнинг апрель ойидан бери Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланиши ортидан Душанбе ва Тошкент ҳамда Душанбе ва Самарқанд шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланган эди.

Икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошлангани сабабли тўхтаб қолган эди.

Душанбе-Бухоро рейсларининг даврийлиги ҳақида маълумот берилмаган. Озод Европа/Озодлик радиоси тожик хизмати хабарига кўра, чипта нархи 485 сомонийни (51 АҚШ доллари) ташкил этади. Хабарларга кўра, ҳозирги пайтда икки мамлакат авиакомпаниялари Ўзбекистон шаҳарларини Тожикистоннинг Бохтар (Қўрғонтепа) ва Кўлоб шаҳарлари билан боғловчи авиақатновни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500