Карвонсарой

Қозоғистонлик аскарлар «Дашт бургути» ўқув машқларини ўтказиш учун АҚШга йўл олдилар

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон армиясининг КАЗБАТ тинчликпарвар батальони «Дашт бургути - 2018» ҳарбий ўқув машқларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига борадилар, деб хабар берилган 7 август, сешанба куни Қозоғистон мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда.

Машқлар Жанубий Каролинада, МакКрейди номидаги миллий гвардия марказида шу кунларда бошланади ва 23 август куни тугайди.

Уларда Қозоғистон, Қўшма Штатлар, Буюк Британия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этадилар. «Дашт бургути» машқларидан кўзланган асосий мақсад, аскарларга Бирлашган Миллатлар стандартлари бўйича қўшма тинчликпарвар миссияларни амалга оширишни ўргатишдир.

«Дашт бургути» машқлари 2003 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. 2012 йилдан бери улар НАТОнинг «Тинчлик учун ҳамкорлик» дастури доирасида ўтказилмоқда.

«Дашт бургути» машқлари Қозоғистонда 2014 ва 2018 йиллардан ташқари ҳар йили ўтказилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500