Қозоғистонда 88 та хорижий телеканал намойиши тўхтатилди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистонда рўйхатга олиш ҳақидаги қонун талабларига мос келмаган 88 та хорижий телеканалнинг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда чоршанба, 8 август куни Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги хабар берган.

Ушбу каналлар 9 январь куни қонун кучга кирганидан сўнг 6 ой ичида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўта олишмаган, дейилади вазирлик хабарида.

Кўплаб рус каналлари, жумладан, Russia Today ва НТВ Plus 3D ҳам тақиқланган.

Вазирлик хабарига кўра, 219 хорижий телеканал қонун талабларини бажариб, Қозоғистонда фаолият юритишга рухсат олган.

Сизга мақола ёқдими?

1
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha