Европа банки Қозоғистондаги кичик бизнес корхоналари учун кредит ажратмоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Қозоғистоннинг CenterCredit банкига 45 миллион АҚШ долларигача (16,6 миллиард тенге) бўлган ҳажмда молиявий ёрдам ажратди, деб маълум қилди ЕТТБ 9 август, пайшанба кунги баёнотида.

Ажратилган маблағнинг 60 фоиздан ортиғи Остона ва Олмаота шаҳарларидан ташқарида жойлашган, кредит олишга қийналган микро, кичик ва ўрта корхоналар, айниқса, аёллар раҳбарлик қиладиган компанияларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, дейилади баёнотда.

Сизга мақола ёқдими?

0
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha