Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-16

Бишкек мактабларининг янги ўқув йилига тайёрлиги текширилмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – 24.kg ахборот агентлигининг 24 октябрь, чоршанба кунги хабарига кўра, турли давлат идоралари вакилларидан иборат махсус қўшма комиссия янги ўқув йили олдидан мактабларни текширишга киришган.

Комиссия Бишкек шаҳар ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларидан таркиб топган.

Шаҳар ҳокими ўринбосари Асел Куламбаевага кўра, бу каби комиссиялар ҳар йили Бишкек мактабларининг шайлигини текширувдан ўтказади.

Шаҳар ҳокимияти маълумотларига кўра, пойтахт мактаблари ўқувчиларга тўлиб кетган. Ўтган йили 75975 ўқувчига мўлжалланган мактабларда 147160 нафар ўқувчи таҳсил олган.

Бу йил шаҳар ҳокимлиги мактабларни таъмирлаш учун 130 млн. қирғиз сўмидан (1,8 млн. АҚШ доллари) ортиқ маблағ ажратган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha