Карвонсарой

Қирғизистонда сайёҳлик полицияси тузилади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон 2018 йил охиригача сайёҳларни ҳимоя қиладиган полиция бўлинмаларини ташкил этмоқчи. Бу ҳақда пайшанба, 16 август куни Ички ишлар вазирлигига асосланиб, Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) хабар берди.

Бу каби полиция кучлари Тожикистон ва Ўзбекистонда аллақачон ташкил этилган.

Данғара туманида «Ислом давлати» содир этгани иддао қилинган 4 нафар хорижий сайёҳнинг ўлдирилиши билан боғлиқ 29 июль кунги воқеадан кўп ўтмай, Тожикистонда туризм полицияси ташкил этилган эди.

Ўзбекистонда эса сайёҳлик полицияси ўтган йилнинг декабрь ойидан фаолият юрита бошлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500