Карвонсарой

Раҳмон муҳим расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Жума, 17 август куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 1998 йилдан бери илк бор расмий ташриф билан Тошкентга келди, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).

Раҳмон Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказган.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёев Раҳмоннинг ташрифи «тарихий» бўлишига умид билдирди, деб хабар беради RFE/RL.

Икки мамлакат «қисқа вақт ичида узоқ йиллар долзарб бўлиб келган муаммоларни ҳал қилишга муваффақ бўлдилар», деб қўшимча қилди Мирзиёев.

Мирзиёевнинг март ойида Душанбега амалга оширган ташрифи «мамлакатларимиз ўртасидаги ришталарни тиклаб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам берди», деди Раҳмон.

Президентлар ва уларнинг делегациялари хавфсизлик ва иқтисодиётга оид турли масалаларни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Мирзиёевнинг таъкидлашича, икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмасини йилига 1 миллиард долларга етказиш учун етарли салоҳият мавжуд.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500