Карвонсарой

Тожикистон ички ишлар органлари велосайёҳларнинг ўлдирилишига алоқадор 5 кишини ҳибсга олди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ички ишлар органлари пайшанба (16 август) куни Норак шаҳрида ўтган ой хорижий велосайёҳларга қарши содир этилган ҳалокатли ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган 4 кишини ҳибсга олганини маълум қилди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).

29 июль куни Душанбедан тахминан 100 км узоқликдаги Данғара туманида беш кишидан иборат гуруҳ ўз автомобилини хорижий велосипедчилар устига ҳайдаган, сўнг машинадан чиқиб, икки америкалик, Швейцария ва Голландия фуқаросини пичоқлаб ўлдирган. Икки велосипедчи жароҳатланган.

Ҳужум учун жавобгарликни «Ислом давлати» (ИД) гуруҳи ўз зиммасига олди.

Ушбу қотилликлардан кейин Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ҳужумда гумон қилинганлардан 4 нафарини ўлдирган, уларнинг эҳтимолий раҳбари Ҳусайн Абдусамадов қўлга олинган.

Ўтган ҳафта Норак шаҳрида ички ишлар органларини жиноят содир этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмагани учун 5 киши ҳибсга олинган, деди маҳаллий расмийлардан бири Абдураҳмон Гулов.

Ҳужумда гумон қилинган ва ички ишлар идоралари томонидан ўлдирилган нораклик ака-ука Аслиддин ва Жафар Юсуповлар ҳибсга олинган 5 эркакни WhatsApp иловаси орқали террорчилик тармоғига қўшилишга чақирганлар.

Расмийлар шунингдек, Россияда юрган 20 нафар тожик фуқаросини Тожикистонга қайтариш ҳақида буйруқ берганлар. Улар 5 нафар гумондор қотилга алоқадорлиги бўйича сўроқ қилинадилар.

Россияда меҳнат муҳожири бўлиб ишлаган Абдусамадов бундан тахминан 3 ой аввал Тожикистонга қайтган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500