Карвонсарой

Тожикистонлик собиқ жангари 17 йилга озодликдан маҳрум этилди

Карвонсарой

ХАТЛОН, Тожикистон – Хатлон вилояти суди Суриядаги «Ислом давлати» (ИД) сафида жанг қилгани учун судланган Тожикистон фуқаросини 17 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берди 17 август, жума куни Asia-Plus нашри Бош прокуратурага асосланиб.

Терговчиларга кўра, Кушониён туманидан бўлган 33 яшар Султонбек Шодмонов ижтимоий тармоқлар орқали ИД аъзолари билан боғланган вақтида Қозон шаҳрида меҳнат муҳожири бўлган.

Asia-Plus хабарига кўра, у 2009 йилда судланган. У қаерда ва қандай жиноят этганига аниқлик киритилмаган.

Хабарларга кўра, у 2004 йилнинг май ойида Туркиядан Сурияга ўтиб, ИД сафига қўшилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500