Карвонсарой

Россияда суриялик жангариларни молиялаштирган қирғизистонлик қамалди

Карвонсарой

МОСКВА – Россиянинг Узоқ Шарқ округи ҳарбий суди Суриядаги террорчиларни молиялаштиргани учун асли қирғизистонлик бўлган Россия фуқаросини тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум этди, деб хабар беради 24.kg нашри жума, 24 август куни Россия оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда.

Тергов маълумотларига кўра, Байкалбўйи ҳудудида яшаган бу шахс терроризмни молиялаштирувчи канал ташкил этиб, «Ал-Қоида»нинг Суриядаги шўъбаси – (авваллари «Жабҳат ан-Нусра» номи билан машҳур бўлган) «Жабҳат Фотиҳ Аш-Шом» гуруҳини маблағ билан таъминлаб турган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500