Карвонсарой

Назарбоев разведка раҳбари билан ташқи разведка ва экстремизм муаммоларини муҳокама қилди

Карвонсарой

ОСТОНА – 27 август, душанба куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Сирбар номи билан танилган мамлакат ташқи разведка хизмати раҳбарига ўз фаолиятини хорижий разведка идоралари билан мувофиқлаштиришни буюрди, деб хабар беради Назарбоевнинг матбуот хизмати.

«Хорижий хавфсизлик хизматларидаги ҳамкасбларингиз билан яқиндан ҳамкорлик қилишингиз зарур», деди Назарбоев Остонада Сирбар раҳбари Габит Байжановга. «Террорчилик ғояларининг тарафдорларини, жумладан Суриядан қайтганларни доим назорат қилиб туринг. Бу фаолиятингизнинг асосий йўналиши бўлиши лозим.»

Шу билан бирга, Назарбоев қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатда бўлиш муҳим эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида Байжанов Назарбоевга Сирбар фаолияти ва 2018 йилнинг биринчи ярмидаги натижалар бўйича ҳисобот берди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500