Карвонсарой

Қозоғистон аксилкоррупция расмийлари Остонада ФҚБ делегацияси билан музокара ўтказди

Карвонсарой

ОСТОНА – АҚШ Федерал қидирув бюроси делегацияси ва Остонадаги АҚШ элчихонасининг юридик бўлими аъзолари 28 август, сешанба куни мамлакат пойтахтида Қозоғистоннинг аксилкоррупция расмийлари билан учрашдилар, деб хабар берди Казинформ нашри.

Фуқаролик ва аксилкоррупция агентлигининг раиси Алик Шпекбаев ФҚБ раҳбари ўринбосари Давид Боудич ва АҚШ делегациясининг бошқа аъзолари билан коррупцияга қарши кураш муаммолари ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Шпекбаев Қозоғистоннинг давлат хизматларидаги ислоҳотлар, шунингдек, ўз идорасининг ривожланиш йўналишлари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Боудич Шпекбаевга ФҚБ фаолияти ҳақида қисқача маълумот берар экан, коррупцияга қарши курашга алоҳида эътибор қаратди.

Томонлар Шпекбаев агентлиги ходимларининг ФҚБ академиясида малака ошириши имкониятини ҳам муҳокама қилдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500