Карвонсарой

2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо ҳажми ўсди

Карвонсарой

БИШКЕК – Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо ҳажми 215,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 24.kg хабарига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 48 фоизга кўп.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов чоршанба куни Бишкекда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, иккала мамлакат ҳам ўзининг иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланмаяпти. «Биз яқин йилларда (йиллик) савдо ҳажмини 500 миллион долларгача ошириш имкониятига эгамиз», деди у.

Рашидов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойи бошида ишчи ташриф билан Қирғизистонга келишини тасдиқлаган.

Мирзиёев 2 сентябрь куни Чўлпон Ота шаҳрида Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида ва Иссиқкўл бўйида ўтказиладиган 3-Жаҳон кўчманчилик ўйинларининг очилишида иштирок этиши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500