Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-08-30

Ўзбекистонда 10 йил ичида илк бор АҚШнинг нодавлат ташкилоти аккредитациядан ўтказилди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон 10 йилдан ошиқроқ вақт ичида биринчи марта АҚШда жойлашган нодавлат ташкилотни рўйхатдан ўтказди, деб хабар берди 30 август куни Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиоси.

Адлия вазирлиги Вашингтондаги Америка таълим дастурлари ва бутун дунё бўйлаб алмашувларини амалга оширувчи Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг маҳаллий филиалини аккредитациядан ўтказди.

Адлия вазирининг ўринбосари Акбар Тошқулов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратленга рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги сертификатни топширди, деб хабар берди маҳаллий оммавий ахборот воситаси.

«2006 йилдан бери рўйхатга олинган АҚШга қарашли Ўзбекистондаги илк ноҳукумат ташкилот. Табриклайман», деб ёзди Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ўзининг Twitter саҳифасида.

АҚШ давлат департаменти хабарномасида айтилишича, бу воқеа Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасида тобора кенгайиб бораётган стратегик ҳамкорлик ва Ўзбекистон ҳукуматининг мазмунли ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорликка мойиллигини намойиш этади», деб айтган 29 август, чоршанба куни АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Ҳезер Науерт.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 4

Фикрлар 1

Captcha
Micharik_koma77 | 2018-09-03

Ман мутлако каршиман америка тарафдан очилвотган нодавлат ташкилотлага,сабаби була яхши ниятда очилиб кейин азгинадан кейин Узбекистонга карши иш бошлиди,одамлани онгини захарлаб давлатга карши чикишлани уюштиради,терроризмни биринчи калдиргочи шунака ташкилотла булади!!! \n

Жавоб бериш