Карвонсарой

Тожикистонда мансабдор шахслар ўз мол-мулклари тўғрисида мажбурий тартибда декларация топширадилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон ҳукумати мансабдор шахсларга мол-мулк ва даромадлари ҳақида декларация топшириш талабини қўймоқчи, деб хабар беради Asia-Plus сешанба, 4 сентябрь куни.

Расмийлар коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф қилмоқда.

Унга кўра, мансабдор шахслар ўз даромадлари, активлари, банк ҳисобрақамлари, қимматли қоғозлар ва 25 минг сомонийдан (2650 АҚШ доллари) ортиқ банк кредитлари, шунингдек, оила аъзоларининг мол-мулклари ҳақида мажбурий тартибда декларация топшириши керак бўлади, деб маълум қилди қонунчилик органидаги манба.

Ўзи ва оила аъзоларининг даромадларини яширган ёхуд декларация топширишдан бош тортган мансабдор шахслар ишдан бўшатилади.

Манбага кўра, мазкур ислоҳот октябрь ойида амалга киритилиши мумкин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ин кориро барвақт кардан даркор буд.аку ҳалқда ягон чези намонд

Жавоб бериш