Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-04

Қирғизистонда муддатли ҳарбий хизматга кузги чақирув эълон қилинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонда муддатли ҳарбий хизматга кузги чақирув бошланди. Бу ҳақда Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасига таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Мамлакатда ҳар йили баҳорда ва кузда чақирув эълон қилинади.

Қўмита хабарига кўра, чақирув жараёни ноябрь ойи бошигача давом этади.

Қонунга кўра, чақирув муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган 18-25 ёшдаги эркак фуқаролар маҳаллий мудофаа ишлари бўлимларига боришлари керак.

Қўмита, биринчи навбатда, олий ёки ўрта махсус маълумотга эга 20 ва ундан юқори ёшдаги эркак фуқароларни ҳарбий хизматга жалб қилмоқда.

Ҳарбий хизматга жалб қилинувчи контингент сифатини ошириш мақсадида чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлик ҳолатини текшириш ва ақлий салоҳиятини баҳолашга қаратилган тест синовларини ўтказиш кўзда тутилган, дейилади қўмита хабарида.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha