Карвонсарой

Қирғизистонлик депутат: «Экстремизмнинг олдини олиш учун суд тизими шаффоф бўлиши керак»

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонда суд тизимининг шаффофлиги жамиятни экстремизм ва терроризмдан ҳимоялашга имкон беради, деди мамлакат парламенти аъзоси Наталья Никитенко чоршанба, 5 сентябрь куни. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар бермоқда.

Никитенко бу ҳақда Бишкекда радикаллашув ва зўравонлик экстремизмининг олдини олиш мақсадида қамоқхоналарда бошқарувнинг халқаро стандартларини жорий этишга бағишланган давра суҳбатида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўлида барча давлат органлари биргаликда ишлаши керак.

Жазони ижро этиш тизимида 2019 йилда кучга кирадиган ислоҳотлар «рецидивизмнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш»га қаратилган, деди Никитенко.

Жазони ижро этиш давлат хизмати раҳбари Таалайбек Жапаровнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда 500 дан ортиқ одам экстремизм ёки терроризмда айбланиб судланган, уларнинг 200 нафари ёпиқ қамоқхоналарда сақланади.

Қамоқхона ишчилари ва мутахассислар «экстремизм ва терроризмда айбланганлар билан доимий иш олиб бормоқда», деди у чоршанба куни Бишкекда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500