Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-06

Қирғизистон ИИВ: Экстремистик гуруҳлар сафида аёллар сони ортиб бормоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) 5 сентябрь, чоршанба куни аёлларнинг экстремистик гуруҳлар сафига қўшилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпайганини маълум қилди, деб хабар беради 24.kg нашри.

«Бугунги кунда экстремистик ташкилотлар аъзоларининг 7,4 фоизини аёллар ташкил этмоқда», деди вазирликнинг диний ишлар бўйича департаменти раҳбари Эрлан Бакиев.

«Террорчи гуруҳлар сафига қўшилиш мақсадида хорижга чиққан қирғизистонликларнинг камида 24,9 фоизи – аёллар», деб қўшимча қилди у.

«Афсуски, аёллар террорчи ва экстремистлар сафларини тўлдирмоқдалар», деди у. «Улар эркаклар қатори радикал ғояларни фаол равишда тарғиб қилиб, аёллар гуруҳларини ташкил қилмоқдалар».

«Сурия ва Ироқдан қайтган фуқаролар муаммоси ҳам долзарблигича қолмоқда», деди у.

Бакиевнинг таъкидлашича, диний таълим даражасининг пастлиги, ота-оналарнинг эътиборсизлиги ва интернетнинг зарарли таъсири ёшларнинг радикаллашувига сабаб бўлмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha