Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-10

Сўровнома: қирғиз ёшларининг аксарияти келин ўғирланиши муаммосидан хабардор

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонлик ёшлар орасида ўтказилган сўровнома кўра, сўралганларнинг 50,1 фоизи никоҳга мажбурлаш мақсадида келин ўғирланиши муаммоси билан шахсан тўқнаш келган, деб хабар берди 10 сентябр, душанба куни 24.kg нашри.

Сўровномада иштирок этганларнинг 42 фоизи қариндошлари ва танишлари орасида бу ҳолатга бир неча марта гувоҳ бўлганини айтган. 6,1 фоиз одам бевосита келин ўғирланишида иштирок этганини, 2 фоизи эса ўғирланганлар орасида бўлганларини айтиб ўтишган, дейилади Стратегик тадқиқотлар миллий институти ўтказган сўровнома натижасига кўра.

Сўровнома респондетларининг 46,1 фоизи эса бундай ҳолатларга гувоҳ бўлмаганини маълум қилган.

Келин ўғирлашни жиноят деб ҳисоблайсизми? деган саволга 87 фоиз респондент «ҳа» деб жавоб берган, 6,4 фоиз иштирокчи эса бу амалиётни «қўллаб-қувватлаши» ва уни «қадрият ҳамда урф-одат» деб билишини айтган.

10 сентябр, душанба куни Fergana News нашрининг Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоеванинг Facebook саҳифасига асосланиб хабар беришича, Ўзбекистонда уйда юз берган зўравонлик ҳақида хабар бериш мумкин бўлган 1146 рақамли ишонч телефони ишга туширилган.

Тармоқ ҳозирча синовдан ўтказилмоқда. Унга қўнғироқ қилганлар оғир вазиятдан чиқиб руҳий, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам олишлари мумкин, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha