Карвонсарой

Қирғизистон одам савдосига қарши 100 кунлик кампания бошлади

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати «Одам савдосига қарши 100 кун» деб номланган кампанияни бошлади, деб хабар берди 10 сентябр, душанба куни 24.kg нашри Ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт ишлари давлат агентлиги берган маълумотга асосланиб.

10 сентябрдан 10 декабргача давом этадиган тадбир Қирғизистонда одам савдоси ва тартибга солинмаган миграцияга нисбатан жамоатчилик хабардорлигини оширишга қаратилган.

Ҳукуматга кўра, одам савдоси билан боғлиқ муаммолар жинсий эксплуатация, вояга етмаганларни никоҳга мажбурлаш, болалардан турли оғир меҳнатда фойдаланиш ва уларга нисбатан зўравонлик кабиларни ўз ичига олади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500