Карвонсарой

Диний эркинлик масалалари бўйича АҚШ элчиси Ўзбекистон расмийлари билан учрашади

Карвонсарой

ВАШИНГТОН, КО – АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сем Браунбек уч мамлакатга уюштиражак сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг 10 сентябрь, душанба куни берган баёнотида маълум қилинди.

Браунбек Ўзбекистон, Украина ва Польшага ташриф буюриб, диний ва этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Ташрифлар санаси ҳақида маълумот берилмаган.

Ўзбекистон расмийлари билан учрашувда Браунбек мамлакатда диний эркинлик соҳасидаги сўнгги ижобий қадамларини муҳокама қилиш ва қонунчилик ислоҳоти масаласида учрашувлар ўтказади, дейилади Давлат департаменти хабарида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500