Карвонсарой

Тожик десантчилари АҚШда «Минтақавий ҳамкорлик - 2018» ўқув машқларида иштирок этадилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – 10-21 сентябр кунлари Массачусетсда ўтказиладиган ҳарбий ўқув машғулотларида иштирок этувчи бир гуруҳ тожикистонлик десантчилар АҚШда бўлиб турибди, деб хабар берди Asia-Plus нашри 11 сентябрь, сешанба куни.

Пентагон баёнотига кўра, «Минтақавий ҳамкорлик - 2018» машқларида Марказий ва Жанубий Осиё, жумладан, Афғонистон, Мўғулистон, Покистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан келган 200 дан ортиқ аскарлар иштирок этмоқда.

АҚШ Марказий қўмондонлиги томонидан ташкил этилган машқлар Массачусец штатида ўтказилмоқда.

Машқлар ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантиришга қаратилган. Иштирокчилар терроризм, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашишни ўрганмоқдалар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500