Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-11

Қирғизистон коррупцияга қарши курашда ундирилган маблағ ҳисобига мактаблар қуради

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати коррупцияга қарши кураш давомида ундирилган пуллар ҳисобига янги мактаблар барпо этишни режалаштирмоқда, деб хабар берди 11 сентябрь, сешанба куни 24.kg нашри президент Сооронбай Жеенбековдан иқтибос келтириб.

Жеенбеков бу ҳақда Бишкек шаҳрида таълим ва фан вазири Гулмира Худайбердиева билан учрашувида маълум қилган.

Мактабларнинг ўқувчиларга тўлиб кетгани билан боғлиқ муаммо ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатмоқда, деди у.

«Бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак», деди Жеенбеков. «Бизда мактаблар қуриш учун етарли маблағ бор. Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашдан ундирилган маблағлар учун очилган махсус ҳисоб рақамидаги пуллар биринчи навбатда вилоятлар ва Бишкек шаҳрида янги мактаблар барпо этишга сарфланади.»

Таълим ва фан вазирлиги 2018 йил охиригача 78 та мактаб очишни режалаштирмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha