Карвонсарой

АҚШ дипломати ўзбек расмийлари билан икки томонлама алоқаларни муҳокама қилди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – АҚШ Давлат котибининг бизнес ва иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Брайан МакФитерс 12 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан икки томонлама алоқаларни муҳокама қилди, деб хабар беради ЎзА агентлиги.

Томонлар икки мамлакат ўртасида иқтисодий ва сармоявий соҳадаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда 15-17 май кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижросини муҳокама этдилар.

Расмий маълумотларга кўра, икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми жорий йилнинг саккиз ойи давомида қарийб 300 млн. долларни (2,3 трлн. сўм) ташкил этган. Бу кўрсаткич бутун 2017 йил давомида 210,2 млн. долларга (1,6 трлн. сўм) тенг бўлган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500