Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-17

Қирғизистонда террорчиликда гумонланган шахс қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) халқаро террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилинган 21 яшар қирғизистонликни қўлга олди, деб хабар берди душанба, 17 сентябрь куни 24.kg нашри. Унинг қайси террорчилик ташкилотига мансуб экани ҳақида маълумот берилмаган.

Гумондор шахс Қирғизистонда қўлга олингунига қадар, бир неча йил собиқ Совет республикаларининг бирида яшаб келган. ГКНБнинг хабар беришича, у Суриядаги жангарилар сафига қўшилишга уринган.

Қўмита маълумотига кўра, гумондорга чет элда қуролли можароларда қатнашиш ёки террорчилик ва экстремистик тайёргарликдан ўтиш, шунингдек, диний ва миллатлараро адоват қўзғаш моддалари бўйича айбловлар қўйилган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha