Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-18

ЕХҲТ қозоғистонлик мутахассисларга терроризмнинг молиявий манбаларига қарши курашни ўргатмоқда

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) 17-18 сентябрь кунлари Олмаота шаҳрида қозоғистонлик мутахассислар учун терроризмни молиялаштириш ва пул ювишга қарши курашга бағишланган семинарни ташкил этди.

ЕХҲТ дастурларининг Остонадаги идораси томонидан Қозоғистон Миллий банки ва АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Миллий банк, Молиявий мониторинг қўмитаси ва иккинчи даражали банкларнинг 80 нафар ходими иштирок этди.

Австрия, Нидерландия ва АҚШлик мутахассислар тренинг иштирокчиларга молиявий институтларнинг хавфлар асосидаги назоратини амалга ошириш, шунингдек, «мижозларнинг масофавий идентификацияси билан боғлиқ хатарларни баҳолаш» механизмларини тушунтирдилар, дейилади сайт хабарида.

Иштирокчилар кибержиноятга оид ҳолатларни тергов қилиш ва далиллар тўплашга оид илғор тажриба, шунингдек, ахборот хавфсизлиги, жумладан, Европа Иттифоқининг маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги умумий Низомига риоя қилиш масалаларини муҳокама этдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар 0

Captcha