Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-19

Ўзбек расмийлари Миссисипидан келган АҚШ делегацияси билан учрашди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Миссисипидан ташриф буюрган АҚШ делегацияси 19 сентябрь, чоршанба куни ўзбек расмийлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси генерали Женсон Бойлз раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ҳам иштирок этди.

Томонлар АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг кенгайиши доирасида Ўзбекистон ва Миссисипи штати ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этдилар.

Бойлз суҳбат чоғида Миссисипи штати Миллий гвардияси ва Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари мавзусини ҳам тилга олган.

АҚШ ҳарбийлари ҳамкор мамлакатни ривожлантиришга кўмаклашадиган усуллардан бири Миллий Гвардияни қўллаб-қувватлаш давлат дастури орқали амалга оширилади. Дастур хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШнинг турли штатлари миллий гвардия бўлинмаларини ҳамкор мамлакатлар билан боғлайди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 2

Фикрлар 0

Captcha